ЗАРКОКИЛ

ЗАРКОКИЛ, тангачўлпи — зийнат буюми, Шарқ аёлларининг сочларига тақадиган безаги. Аёлларнинг икки чаккалари ёки соч ўримларига тақилган. Дастлаб Қўқон хонлиги даврида олтиндан ясалиб. 3. деб аталган. Кейинчалик танга ва сўлкавойлардан («тангачўлпи» номи шундан) икки қатор қилиб ишланган. Танга ва сўлкавойлар ўзаро кумуш занжир ёки ҳалқачалар билан уланган. Юқори қисмидаги илгаги билан чаккадаги сочга, соч ўримларига тақиб қўйилган.

Loading...