ЗАРРА-АНТИЗАРРА ЖУФТИ

ЗАРРА-АНТИЗАРРА ЖУФТИ — зарралар билан антизарраларнинг бир вақтда биргаликда (жуфт ҳолда) ҳосил бўлиши. Бу жараён энергия, импульс ва б. катталикларнинг сакданиш қонунларига бўйсунади. Зарра-антизарра жуфти хреил бўлиши ядро б-н тўқнашувчи зарра энергиясига ва жараёнда иштирок этувчи бошка зарраларнинг хоссаларига боғлиқ.

Элементар зарраларнинг емирилиши, уларнинг ўзаро ёки ядролар билан тўқнашуви натижасида турли Зарра-антизарра жуфти ҳосил бўлади. Мае, протон (р) билан протон (р) тўқнашуви натижасида протон (р) ва антипротон (у/), фотон (у) билан протон О) тўқнашуви натижасида мусбат мюон (ц+) ҳосил бўлади ва ҳ. к. Емирилиш натижасида нейтрал каон (А^мезонЭдан мусбат пион (мусбат кмезон, д+) ва манфий пион (манфий тсмезон, л»), нейтрал пион (7с°)дан электрон (в») ва позитрон (е+) ҳосил бўлади ва ҳ. к. Одатда, Зарра-антизарра жуфти ҳосил бўлиши деганда фотондан электрон ва позитроннинг у> (ег + е+) вужудга келиши тушунилади. Бирор зарядли зарра (мас, атом ядроси) майдонидаги фотон электронпозитрон жуфтлигини ҳосил қилади. Зарра-антизарра жуфти ҳосил бўлиши ва аннигиляция ҳодисалари материянинг бир шаклдан бошқа шаклга (модда шаклидан майдон шаклига) ва аксинча ўтишини исботлашга далил бўлади.

Loading...