ЗАХ ҚОЧИРИШ

ЗАХ ҚОЧИРИШ, ерларни қуритиш — тупроқдаги ортиқча намни чиқариб ташлаш; мелиорациянкнг бир тури. 3. қ. тупроқда ўсимликнинг ўсиши ва ривожланиши учун қулай сув, ҳаво, озуқа ва туз режимини вужудга келтиради. Зах қочириш учун қуритиш ва сугориш системалари қурилади. Арид зонада, жумладан суғорма деҳқончилик минтақаларида Зах қочириш ерни анъанавий маънодаги қуритишдан катта фарқ қилади. Суғориладиган ерларда тупроқнинг қайта захланиши ва ботқоқланиши сув омборлари, ирригация каналлари ва б. гидротехника иншоотларидан сув сизиши натижасида иккиламчи ҳодиса сифатида юз беради. Ерларни зах ва шўр босишдан саклаш мақсадида катта каналлар бўйларида кесма дреналар ёки қатор вертикал дренаж қудуқлари қурилади, асосан, бир неча қатор намсевар бута ва б. дарахтлар (терак, тол, қайрағоч ва ҳ. к.) ўтқазилади. Кўп ҳолларда экин экиладиган зоналарда Зах қочириш грунт сувларининг сатҳи ва минераллашувини пасайтириш ва тупрокда грунтни шўрсизлантириш ишлари билан бир вақтда олиб борилади (қ. Дренаж). Ерларни қайта зах босишдан саклаш учун сув хўжалиги объектлари қуриладиган зоналарнинг тупроқмелиоратив ва гидрогеология шароитлари илмий прогнозланиши шарт.

Шариф Ҳамдамов.