ЗАЙСАН СОЙЛИГИ

ЗАЙСАН СОЙЛИГИҚозоғистон Республикасидаги сойлик, шим. да Жан. Олтой, жан. да Тарбағатой ва Саур тизмалари оралиғида. 3. с. тубининг баландлиги тоғлар этагида 370 м (Зайсан кўли) дан 900—1000 м гача. Ер юзаси кайнозой кўл ва даре балчиклари ва қумдан тузилган. Ондасонда сойлик текисликларидан қолдиқ тоғ массивлари кўтарилиб туради. Жан. Олтой ва Тарбағатойдан оқиб тушувчи дарёлар суви суғоришга сарфланиб, Зайсан кўлига етиб бормайди, фақатгина Қора Иртиш қуйилади. Сойликда чала чўл ландшафти бўлиб, асосан яйлов сифатида фойдаланилади. Кора Иртиш дельтасида тўқайзорлар бор.

Loading...