ЗАЙЦЕВ Гавриил Семёнович

ЗАЙЦЕВ Гавриил Семёнович (1887.13.3 — Москва — 1929.17.1) — рус биолог олими, селекционер, пахтачилик илми асосчиларидан бири. Москва деҳқончилик мактабини (1909), Петровск қ. х. академиясини тугатган (1914), Мирзачўл қ. х. тажриба даласи селекция бўлими мудири (1914—18), Туркистон селекция стяси асосчиси вадиректори (1922—29). 3. ғўза систематикаси, морфологияси, генетикаси, физиологияси, селекцияси соҳаларида тадқиқотлар олиб борди, шунингдек, маккажўхори, беда, ерёнғоқ, кунжут сингари экинлар селекцияси муаммолари б-н шуғулланди. 3. Ўзбекистонда биринчи бўлиб ғўза қадимдан экиладиган мамлакатлардан йиғилган жаҳон ғўза коллекциясини тўплади; ғўзанинг ривожланиш фазалари қонуниятларини аниқлади; ғўзанинг ўсишида фотодаврийликнинг аҳамиятини очиб берди, натижада ғўзанинг кўп йиллик тропик шаклларни бир йиллик ўсимликларга айлантириш имкониятлари очилди. Ўзбекистон ғўза селекцияси ва уругчилиги и. т. интига 3. номи берилган (1971). Ас: Цветение, шюдообразование и раскрытие коробочек у хлопчатника, Л., 1924; Влияние температуры на развитие хлопчатника, М., 1927; К классификации рода Cossypium L., М. —Л., 1928.

Loading...