ЗЕБ-ЗИЙНАТ БУЮМЛАРИ

ЗЕБ-ЗИЙНАТ БУЮМЛАРИзаргарлик санъатида яратиладиган безак буюмлари, тақинчоклар. Аёл либосини бойитиб, уларни янада назокатли ва жозибали қилиб кўрсатишга хизмат қилади. Асосан, олтин, кумуш ва б. дан ясалиб, жавоҳирлар қўйиб безатилади, жимжимадор қилиб рахкори, кумушни қорайтириб соводкори, панжарали қилиб шабака ва б. усулларда ўйма ва бўртма нақшли қилиб турлича ишла’ нади, шокилалар билан безатилади. Тақилишига кўра, бош (тиллақош, тиллабаргак, бодомой, бибишак, гажак, кўшдуо ва б.), бўйин— кўкрак (турли маржон ва марваридлар, зебигардон, нозигардон, жевак, тангажевак, тавқ, бўйинтумор, кўкрактумор, қўлтиқтумор каби туморлар, бозубанд ва б.), соч (сочпопук, туф ва б.), қулоқбурун (булоқи, исирғалар ва б.) ва қўл (узук, билагузуклар) Зеб-зийнат буюмлари хиллари фаркданади. Зеб-зийнат буюмларининг пайдо бўлиши тарихи жуда қад. даврга бориб тақалади. Археологлар юқори палеолит катламларидан топган тош мунчоқ, тўғноғичлар, жез даврига оид билагузук, тўғноғич ва тугмалар илк аждодларнинг дастлабки безаклари ҳақида хабар беради. Кейинги даврларда яратилган тилла буюмлар бўртма тасвирлар, сопол ҳайкалчалар, ўрта асрларга оид деворий расмлар, қўлёзма асарларга ишланган миниатюраларда акс этган. Зеб-зийнат буюмлари вақт ўтиши билан астасекин бирбирини тўлдириб, 19а. охири 20а. бошида яхлит тўпламларни вужудга келтирган. Ўзбекистоннинг турли вилоятларида ясалган заргарлик буюмлари ўзига хос маҳаллий хусусиятлари билан бирбиридан фарқ қилади. Хоразмлик заргарлар тайёрлаган Зеб-зийнат буюмлари салмокдорлиги, серҳашамлиги ва кўриниши билан ажралиб туради. Самарқанд заргарлари яратган тақинчоқларда Тошкент ҳамда Бухоро заргарлигининг таъсири сезилади. Мас, панжара усулида нозик дид билан қулфлик қилиб ишланган билагузуклар Бухоро заргарларининг ишларига яқин. Бухоро заргарларининг Қашқадарё, Сурхондарё вилояти заргарларининг ишларига ҳам таъсири катта бўлган. Тошкентлик келинлар тўйида (никоҳ либоси билан бирга) бошга тиллакрш, тиллабаргак, гажак, қулоққа исирға, бўйинга кўкракка тушиб турадиган зебигардон, жевак, хафабанд, маржон, бўйинтумор, сочга сочпопук, қўлтиққа қўлтиқтумор, қўлга билагузук ва узуклар таққан. Самарқанд келинларининг Зеб-зийнат буюмлари (тиллабаргак, тиллакрш, гажак, исирға, сочпопук, тавқ, маржон, кўкрактумор, зебигардон ёки ҳайкал, билагузук ва узук) тошкентлик келинларникига яқин бўлган. Хива келинларининг тақинчоклари (такятузи, осмақанот, бутунтирноқ, ўқёй, шокила ва б.) ўзига хослиги билан ажралиб туради. Шунга кўра, турли марказларда яратилган Зеб-зийнат буюмлари тўпламлари умумийликка эга бўлиб, маҳаллий ўзига хослик қисмларда намоён бўлади. Бу тўпламлар бир намуна кўринишига эга бўлиб, қатъий бўлмаган, у ҳар бир хонадоннинг иқтисодий аҳволига қараб у ёки бу даражада бойитилган. Аёллар Зеб-зийнат буюмларини тўлатўкис ҳолатда келинлик даврининг дастлабки 1—2 й. ичида, тўйтантаналарда тақишга ҳаракат қилган, бошқа вақтда енгил қаракат қилишга халақит бермайдиганлари (узук, билагузук, исирға ва б.)ни таққан. Зирак, билагузук, ҳар хил мунчоклар (мунчоқ, қалампирмунчоқ)ни қизчаларга жуда кичиклигидан бошлаб тақа бошлашган, чунки улар безак бўлиш б-н бирга ёмон назардан асраш вазифасини ҳам бажарган. 20-а. 20-й. ларида заргар усталар артелларга бирлашди, анъанавий серҳашам ва оғир Зеб-зийнат буюмлари ўрнига халқ дидига мое бўлган енгил, қулай ва нафис исирғалар (қашқарболдоқ, «исирғабарг», бухори зирак — «шибирма», «айзирак», илон зирак ва б.), ёқут кўзли узуклар, билагузуклар ясала бошланди, хом ашё сифатида мис, кумуш ва тилла безаклардан, қисман давлат ажратган тилладан фойдаланилди. 1963 й. да Тошкент заргарлик фкаси (1972 й. дан зд) ишга тушди, у ерда тилла занжирлар, ёқут, феруза, гавҳар ва б. қимматбаҳо тошлардан кўзлар қўйиб ишланган зирак ва узуклар, билагузуклар, никоҳ узуклари кўплаб и. ч. йўлга қўйилди. Нозик дид ва маҳорат билан ишланган бу қулай ва нафис тақинчоқларни аёллар доимо тақиб юриш имкониятига эгадир. Заргарлар янги Зеб-зийнат буюмлари (жумладан, қашқарболдоқ, бухоро исирғаси «шибирма», тўғноғич, билагузук, маржон ва б.) билан бир қаторда анъанавий тақинчоқларни (мас, исирға, узук, билагузук, маржонлардан иборат «Бозубанд», «Ойназирак» ва б. тўпламлари, 90й. лар) янгича ўзига хос безаклар билан яратмоқда.

Loading...