ЗЕИНАЛОВ

ЗЕИНАЛОВ Жаҳонгир Ризо ўғли (1865 — Боку — 1918. 4. 11) — озарбайжон актёри. Миллий театр асосчиларидан. Ижодини 1885 й. дан бошлаган. Ҳажвий ва характерли роллар устаси сифатида танилган. Унинг ижроси инсон хис-туйғуларини ифода этишда чуқур психологик таҳлили, бадиий жиҳатдан содда ва самимийлиги билан ажралиб туради. Энг яхши роллари: ВазирЛенкоран хонлигининг вазири»), Ҳожи Самад («Бахтсиз йигит»), Ҳожи Қамбар («Ёмғирдан қочиб, жалага тутилди»), Шамданбек («Шамданбек»), Кекса Моор («Қароқчилар») ва б. 3. Ҳ. Араблинский, Рухулло Сидқий каби драматик санъат асосчиларининг устози.

Loading...