ЗЕЛАНДИЯ

ЗЕЛАНДИЯ, Шелланн — Болтиқ денгизидаги энг катта орол, Дания таркибида. Майд. 7 минг км2 дан зиёд. Қирғоқлари, асосан, пасттекислик, қўлтиқ кўп. Ер юзаси бал. 126 м гача бўлган сертепа текислик, оҳактош ва гилдан ташкил топган. Кўл кўп (жумладан, Даниядаги энг катта Арресё кўли). Қ. х. да емхашак экинлари, буғдой, қанд лавлаги экилади, сут чорвачилиги ривожланган. Орол т. й. паромлари оркали Фюн о. ва Швеция билан боғланган. 3. нинг шарқий қисми ва Амагер о. да Дания пойтахти — Копенгаген ш. жойлашган.

Loading...