ЗЕНИТ

ЗЕНИТ (араб. — йўл, йўналиш) — осмон гумбазининг кузатувчи тепасида жойлашган нуқтаси; шоқул (вертикал) йўналишининг осмон гумбази билан кесишиш жойи. Бу нуқга осмонда кузатувчининг ўрнига боглиқ равишда ўзгариб боради. 3. нинг уфқдан бал. 90° га тенг. Осмон гумбазининг 3. га қарамақарши нуқтаси надир деб аталади.

Loading...