ЗЕВС

ЗЕВС — юнон афсоналарида олий худо; худолар ва одамлар ҳукмдори. Кронос ва Реянинг ўғли. Худоларнинг учинчи авлодига мансуб. Тартарда ўз отаси ва бошқа титанларни енгиб, Олимп тоғида ҳукмрон бўлгандан кейин 3. астасекин оламни қайтадан тузади, худоларни яратади, қонунлар чиқаради, тартиб ўрнатади, фан, санъат, ахлоқ меъёрлари ва ҳ. к. ни жорий этади. 3. худоларнинг иродасини ва яхши ниятларини рўёбга чиқарувчи кўплаб қаҳрамонлар (Геракл, Персей) нинг отаси. Айни вақтда 3. — даҳшатли жазоловчи куч. У бир неча марта одам зотини йўқ қилиб, ундан ҳам мукаммал инсонни яратишга уринади. 3. тўғрисидаги афсоналарнинг айрим қисмлари «Илиада», «Одиссея» ва б. антик асарларда бор. Қад. Рим афсоналарида 3. Юпитерга тўғри келади.

Loading...