ЗИЧЛИК

ЗИЧЛИК (р) — 1) модданинг асосий тафсилотларидан бири; сон жиҳатдан жисмнинг ҳажм бирлигидаги массасига тенг: p = f , бунда р — жисм зичли ги, т — массаси, V — ҳажми. Бир жинсли модданинг Зичлики унинг барча нуқталарида бир хил, бир жинсли бўлмаган моддаларда эса 3. и жисм ҳажмининг турли нуқталарида ҳар хил бўлади. Зичликнинг СИ даги ўлчов бирлиги кг/м3, СГС да эса г/ см3. Кўпинча тизимга кирмаган ўлчов бирликлари — кг/л, т/м3 ҳам ишлатилади. Модда З. и, одатда, тра ортиши билан камаяди ва босим ортиши билан ортади (сувнинг Зичлики транинг 4° гача пасайишида ортади, транинг кейинги пасайишида Зичлики ҳам камаяди). Модданинг бир агрегат ҳолатидан иккинчисига ўтишида 3. сакрашсимон ўзгаради. Хусусан, қаттиқ ҳолатдан суюқ ҳолатга ёки суюқ ҳолатдан газсимон ҳолатга ўтишида модда зичлиги тез камаяди (лекин чўян ва сув қаттиқ ҳолатдан суюқ ҳолатга ўтишида 3. тез ортади. Суюқ ҳолатдан қаттиқ ҳолатга ўтишида эса, аксинча, 3. аномал камаяди). Икки модда Зичлики нисбатига нисбий 3. дейилади. Одатда, нисбий 3. суюқлик ва газлар учун дистилланган сув З. ига нисбатан, газлар учун эса қуруқ ҳаво ва водород З. ига нисбатан аниқланади; мас, идеал газлар учун нисбий 3.: р’=тг = ц^ Ушбу ифода водород Зичлик ига нисбатан (|хо=2) олинган Зичликларни аниқлаш орқали газнинг молекуляр оғирликлари топилади;

2) электр токида — электр токининг асосий тафеилотларидан бири; ток йўналишига тик йўналишдаги юза бирлиги орқали 1 с да ўтадиган электр зарядига тенг.

Loading...