
ЗИДДИЯТ
ЗИДДИЯТ (мантиқда) — муҳокама юритишда, матнда ва назарияда бири иккинчисини инкор этадиган 2 мулоҳазанинг мавжудлиги (қ. Зиддият цонуни); (диалектикада) — предмет ва ҳодисаларга объектив равишда хос бўлган бир бутуннинг қарамақарши (мусбат ва манфий, туғилаётган ва ўлиб бораётган, янги ва эски) томонлари, белгилари, йўналишлари ўртасидаги му\им муносабатлар. Шу муносабатлар кураши табиат, жамият ва тафаккур тараққиётининг манбаини, ҳаракатга келтирувчи кучини ва ички мазмунини ташкил этади. Тараққиёт 3. ларнинг пайдо бўлиши, ривожланиши ва бартараф қилиниши жараёнидан иборат. 3. лар ҳар хил бўлиб, улар нарса ва ҳодисаларнинг ҳаракати ва ривожланишида турлича роль ўйнайди. 3. лар ички ва ташқи, асосий ва асосий бўлмаган, антагонистик ва антагонистик бўлмаган 3. ларга бўлинади. Ички 3. — нарса ва ҳодисалардаги ички жараёнларнинг ифодаси, «ўзўзидан ҳаракатланиш» нинг манбаи, ривожланишнинг асосий сабабидир. Ташқи 3. — нарса ва ҳодисалар ўртасидаги муносабатларнинг ифодасидир. Мае, табиат билан жамият, организм билан муҳит ўртасидаги 3. ташқи 3. дир. Ички ва ташки 3. лар ривожланиш жараёнида бир хил роль ўйнамайди. Ривожланишнинг моҳияти, асосан, ички 3. ларнинг ҳал қилиниши билан белгиланади. Аммо ташки 3. ларни ҳам эътибордан четда крлдириш мумкин эмас. Ташқи 3. лар ривожланишга билвосита, яъни ички 3. ларни ҳал қилишга ижобий ёки салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Нарса ва ҳодисанинг моҳиятини, ҳолатини, келиб чиқиш ва ривожланиш қонуниятларини белгиловчи 3. лар асосий 3. лар деб аталади. Асосий 3. тараққиётда ҳал қилувчи роль ўйнайди ва барча бошқа 3. ларга таъсир кўрсатади. Асосий бўлмаган 3. лар ҳам мавжуд. Бош 3. деб ривожланишнинг у ёки бу босқичининг моҳиятини белгилаб берадиган асосий 3. га айтилади. Нарса ва ҳодисалар ривожланишининг муайян босқичидаги бош 3. асосий 3. нинг аниқ кўриниши ёки ифодасидир. Антагонистик 3. лар жамиятдаги манфаатлари бирбирига тубдан зид бўлган кучлар, ижтимоий гуруҳлар ва табақалар ўртасидаги 3. лардир. Антагонистик бўлмаган 3. лар жамиятдаги манфаатлари бирбирига мое келадиган ёки манфаатларини ўзаро келиштириш мумкин бўлган ижтимоий гуруҳлар ва табақалар ўртасидаги 3. лардир. Шўролар даврида социалистик жамиятда антагонистик 3. лар йўқ, унга фақат антагонистик бўлмаган 3. лар хос деган мафкуравий фикр тарғиб қилинган. Аслида бундай 3. лар мавжуд бўлсада, шўролар салтанати зўрлик билан бу 3. ларнинг намоён бўлишига йўл қўймаган. Собиқ шўролар давлатининг баъзи минтақаларида содир бўлаётган қонли тўқнашувлар, фуқаролар уруши ўша ҳал қилинмай қолган 3. ларнинг оқибатидир.
Жамиятдаги 3. лар турли шакл ва усуллар билан бартараф қилинади. Улардан баъзилари эскининг емирилиши ва янгининг қарор топиши асосида ҳал қилиб борилса, бошқалари шу 3. ни ташкил қилган қарамақарши томонларни ўзаро келиштириш, муросаю мадорага келтириш, ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликка эришиш йўли билан бартараф этилиши мумкин. Кейинги вақтда жамиятдаги 3. ларни ҳал қилишда қўлланилаётган самарали усуллардан бири консенсус (ўзаро келишув) дир. Илгари 3. ларни ҳал қилишнинг бу усулига етарли эътибор берилмаган. Янгича тафаккурнинг карор топиши билан жамиятдаги 3. ларни хал қилишда Гегель қайд қилиб ўтган консенсус усулидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлиб чикди. Узоқ йиллар давомида бирбирига қарамақарши бўлиб келган давлатлар, жамиятдаги қарамақарши томонлар, кучлар, ижтимоий гуруҳлар, ҳаракатлар ва партиялар ўртасидаги 3. ларни жамиятнинг умумий манфаатларидан келиб чиқиб ҳал қилишда консенсус усули жуда қўл келмоқда. 3. ларни бартараф этишдаги бу усул жаҳон халқларининг миллий тотувликка, ўзаро ҳамкорликка ва бирдамликка, барқарорликка эришишида муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Юқорида тилга олинган 3. нинг турларини бирбиридан фарқ қилиш зарур, лекин улар ўртасида мутлақ чегара йўқ. Воқеликда улар ўзаро чирмашиб кетади, бирбирига ўтади ва тараққиётда хилмахил роль ўйнайди. Шунинг учун, 3. ларнинг ҳар бирига аниқ ёндашиш, 3. намоён бўладиган шароитни, муҳитни, вазиятни, у ўйнайдиган ролни тўғри ҳисобга олиш лозим.
Абдулла Актов.