ЗИҒИР

ЗИҒИР (Linum) — зиғирдошларга мансуб бир йиллик ва кўп йиллик ўсимликлар туркуми, тола ва мой олиш учун экиладиган экин. Мўътадил ва субтропик минтақаларда тарқалган. Ер юзида 230 дан ортиқ тури мавжуд. Толаси ва мойи учун экиладиган маданий 3. (L.usitatissimum) тури хўжалик аҳамиятига эга. 3. қадимдан Шим. Испания, Хитой, Миср, Россияда маълум бўлган. Мойли 3. Аргентина, АҚШ, Канада, Хитой, Ҳиндистон, Миср, қисман Ўрта Осиёда экилади. Жаҳон бўйича умумий 3. майдонлари 3,4 млн. га дан ортиқ, уруғи бўйича ялпи ҳосили 2,9 млн. т (1999). Толали 3., асосан, Россиянинг Европа қисми, Украина, Польша, Руминия, Франция, Чехия, Словакияда экилади (жаҳон миқёсида толали 3. майдонлари умумий экин майдонининг 1/4 қисмини ташкил этади). Толали зиғир тола олиш учун экиладиган бир йиллик ўсимлик. Пояси ингичка, силлиқ, тик усади, оч яшил рангли, бўйи 60—120 см. Ўсимлик етилганда пояси сарғишяшил рангли. Барги оддий, бандсиз, навбатманавбат жойлашади, ранги яшил. Гул тўплами поянинг учида жойлашади, зангори рангда, ўзидан чангланади. Гуллаш даври 6—10 кун давом этади. Меваси кўсакча, уз. 6,1—8,3 мм, эни 5,7—6,8 мм, 5 уяли, одатда, уяда 10 та уруғ бўлади. Уруғи ясси, силлиқ, серёғ (42—49%), 1000 та уруғининг вазни 2,8—8,7 г. Толали 3. ҳарорати мўьтадил, баҳор ва ёзда тезтез ёмғир ёғиб турадиган минтақада экилади. Уруғи 5° иссиқда униб чиқади. Майсаси —3—5° совуққа чидайди. Майсаланиш даврида муқобил ҳарорат 9—12°, қолган даврлар учун 16—18°. Ҳарорат 22° дан юқори булса толали зиғирнинг ўсишига салбий таъсир қилади, поя кўп шохланади, тола сифати пасаяди. Вегетация даври 75—90 кун, етилиши учун 1100— 1500° самарали ҳарорат талаб қилинади. Толали зиғир узун кунлик ўсимлик. Кун ёруғ бўлса шохланиши кўпаяди, аммо соя жойларда пояси ётиб қолади.

Мойли зиғир иссиқликка талабчан, уруғи 12° да униб чиқади. Гуллаш — етилиши даврида ҳарорат 20—22° бўлгани маъқул. Фойдали ҳарорат йиғиндиси 1600—1800° талаб қилинади. Вегетация даври 150 кунгача бориши мумкин. Бўйи 40—70 см. Уруғида 52% гача мой бор. Мойли зиғир унумдор ва бегона ўтлардан тоза ерларга экилади, шўрланган, оғир тупроқлар ярамайди.

Зиғирдан юқори сифатли тола ва мой олинади. Толаси пишиқ, мустаҳкам, эгилувчан. 3. толасидан кийимлик газламалар (батист), брезент, пахта ва кимёвий толага қўшиб декоратив газламалар, арқонлар ишлаб чиқарилади. Озиқовқатда, локбўёқ саноатида, табобатда қўлланади. Кунжараси чорвачиликда сифатли озуқа ҳисобланади. Тола ҳосили 0,4—1,6 т/га (поядан чиқиши 10—15%), уруғ ҳосили 2,5—21 ц/га. Бир экилган далага зиғир 5—7 йилдан кейин экилади, яхши утмишдош — беда, нўхат, полиз экинлари, шудгор қилишдан олдин далага ҳар га ҳисобига 8—15 т гўнг, 20— 45 кг N, 40—60 кг Р2О5, 40—60 кг К2О солинади. Азотли ўғит экишдан олдин, ўсув даврида (20—30 кг/га) берилади. Уруғлик касалликларга қарши экишдан олдин дориланади.

3. эрта баҳорда ёппасига қаторлаб экилади. Лалми ерларда ҳар гектарга 20—22 кг (мойли 3. 50—60 кг/га), тоғли минтақаларда 25—30 кг (ёки 4—6 млн. дона уруғ) сарфланади. 3—5 см чуқурликда сеялкаларда экилади.

Ўзбекистонда жуда қадимдан лалми ерларда фақат мойли 3. экиб келинган (толали 3. экилмайди), 3. мойи қадрланган. Ҳоз. даврда Бахмал 1056, Бахмал 2, Бухоро 32 ва б. навлари экилади.

Ад.: Ёрматова Д., Ўсимликшунослик, Т., 2000.

Ҳалима Отабоева.

Loading...