ЗИЛЗИЛА, ер қимирлаш — ер пўстида ёки мантиянинг юқори қисмида тўсатдан силжиш, синиш ёки ўпирилиш рўй бериши оқибатида вужудга келадиган ва тўлқинсимон тебранишлар тарзида узокларга тарқаладиган ер ости силкинишлари ва тебранишлари. Сабабларига кўра, тектоник, вулқоний ва ўпирилиш Зилзила ларига бўлинади. Ер пўстининг қар хил чуқурлигида табиий кучлар таъсирида содир бўладиган силкинишлар тектоник Зилзилалар дейилади. Улар ер қаъридаги ҳаракат ва жараёнларнинг маҳсули бўлиб, бу жараёнларнинг кинетик қувват тарзида бирдан (1 мин. да) сарфланиши оқибатидир. Вулқоний ва ўпирилиш Зилзила лари табиатда жуда кам содир бўлади; улар кучи жихатидан тектоник Зилзила ларнинг энг кучсизи билан тенглашади. Ер шарида содир бўладиган Зилзилалар сони йил давомида бир неча юз мингга етиши мумкин. Шулардан аксарият кўпчилик кисми сейсмографларгина сезадиган кучсиз Зилзилалар бўлиб, одамлар сезадиганлари бир неча мингга етади. Халқ хўжалигига зарар етказадиган Зилзилалар эса бир неча ўндан бир неча юзтагача бўлиши мумкин. Бир йил давомида содир бўлган ҳамма Зилзилалар натижасида тахм. 0,510» Ж кинетик қувват ажралиб чиқади. Бу қувват миқдори жуда катта бўлишига қарамай, Ер қаърида содир бўладиган жараёнлардан ажралиб чиқадиган умумий қувватнинг 0,5% инигина ташкил этади.
Зилзилалар ер шарининг тектоник жиҳатдан энг фаол бўлган тоғ тизмалари жойлашган ҳудудларда кўпроқ бўлади. Бу жойлар геологик иборада ер юзининг белбоғли (минтақали) бузилиш жойлари деб юритилади.
Ер шарининг кучли зилзилалар содир бўладиган минтақаларини сейсмик жиҳатдан фаоллигига қараб иккита асосий ҳудудга бўлиш мумкин; биринчиси, географик кенглик йўналишида Альп, Карпат, Кавказ, Копетдоғ, Тяньшан, Помир, Ҳимолай, иккинчиси, меридионал йўналишда — Тинч океанининг икки қирғоғи бўйича ва қисман қуруқлик минтақасида жойлашган. Бундай сейсмик фаоллашган жойларга Жан. Америкадан Антарктидагача, Европа ва Осиё қитъасининг шимолий қисми, Марказий ва Ғарбий Африка, Австралия ва б. ҳудудлар киради. Демак, Марказий Осиё унинг сейсмик жиҳатдан фаол бўлган Копетдоғ, Тяньшан, Помир тоғлари туфайли сейсмик фаол минтақага киради.
Ер пусти ёки юқори мантия қатламидаги 3. пайдо бўлган маълум бир ҳажм 3. ўчоғи, унинг маркази деб ҳисобланган нуқта эса гипоцентр, гипоцентрнинг ер юзасидаги проекцияси 3. эпицентри дейилади. Эпицентр ва гипоцентр оралиғидаги масофа З. нинг ер юзидан чуқурлигини кўрсатади. Зилзила ўчоғи Ўрта Осиё ҳудудида, аксарият ҳолларда, Ер сатҳидан 5—50 км чуқурликда жойлашган бўлади. Ер шарининг маълум ҳудудларида Зилзилалар ўчоғи 200 — 300, ҳатто 700 км гача чуқурликда бўлиши ҳам мумкин.
3. туфайли ер юзидаги силкинишлар балларда ўлчанади. Силкинишлар эпицентрда энг кучли бўлиб, ундан узоқлашган сари кучи пасая боради. Эпицентр атрофидаги энг кучли силкинишларни белгилаб, улар туташган чизиқ ичидаги майдон (сатҳ) плейстосейс ҳудуд дейилади.
3. содир бўлганда унинг ўчоғидан бўйлама ва кўндаланг сейсмик тўлқинлар тарқалади. Бўйлама тўлқинлар Р ҳарфи (биринчи тўлқин), кўндаланг тўлқинлар S ҳарфи (иккинчи тўлқин) билан белгиланади. Булардан ташқари, ер юзасида пайдо бўладиган юза тўлқинлар (L) мавжуд. Мазкур тўлқинлар асосий ҳисоблансада, кўндаланг ва бўйлама тўлқинлар ер юзаси ҳамда ички қатламаларида синиш ва қайтарилиш хусусиятига эгалиги сабабли мураккаб тўлқинлар ҳосил бўлади. Тўлқинлар ҳар хил тезлик билан тарқалади. Энг тез тарқалувчи тўлқин бўйлама тўлқин бўлиб, муҳитда тахм. Бино ичидаги одамларнинг кўпчилиги сезади. Уйдаги жиҳозлар ҳаракатга келади. Бино ва мебель тебранади. Уйқудагилар уйғониб кетади. Ҳамма сезади. Кўпчилик ташқарига чиқишга ошиқади, баъзи буюмлар турган еридан тушиб кетади.
Баъзи уйларда сувоклар кўчиб тушади. Иморатлар шикастланади, ғиштли деворлар ёрилади. Хом ғишт ва пахсадан қурилган баъзи уйлар бузилади, тоғларда баъзан қоялар кўчади. Иморатлар кучли шикастланади, тоғларда сурилмалар юз беради. Ғишт, бетондан ишланган уйлар бутунлай ёки қисман бузилади, ер ости қувурлари узилади. Қоялар қулаб, тепаликлар сурилади, ердаги ёриқларнинг эни 10 см гача боради. Ер юзида катта (эни 1 м гача) ёриклар пайдо бўлади. Тўғон ва қирғоқ дамбалари ишдан чиқади, темир йўллар букилади. Янги кўллар пайдо бўлади. Ер юзида кенг ва чуқур жарликлар ҳосил бўлади, ер вертикал ва горизонтал йўналишда силкинади. Тоғларда қоялар ағдарилади, кўприк, тўғон, темир йўллари бутунлай бузилади. Ер қиёфаси, рельефи ўзгаради. Ер юзи бурмаланади,баланд қоялар ағдарилади, дарёлар ўзанини ўзгартиради. Кўндаланг тўлқин эса ўртача 5 км/с тезликда, юза тўлқинлар эса энг секин тезликда тарқалади. 3. тўлқинларини қайд қиладиган сейсмик стя 3. эпицентридан қанчалик узоқбўлса, стяга етган тўлқинларнинг вақт бўйича фарқи ҳам шунчалик катта бўлади. Бу ҳолат қайд қилинган тўлқинларнингёзувига қараб 3. эпицентридан стягача бўлган масофани аниқлаш имконини беради. Шу мақсадда кўндаланг ва бўйлама тўлқинлар орасидаги вақтнинг эпицентр узоқлигига боғлиқлиги ҳар хил ҳудуд учун ўрганилади. Бу боғлиқлик чизма кўринишида бўлиб, у годограф деб юритилади ва 3. маълумотларини ишлаш ва ўрганишда муҳим аҳамиятга эга бўлади. 3. тўлқинларининг умумий қуввати магнитуда (М) билан белгиланади. У шартли сон бўлиб, ер сатҳидаги муҳит зарраларининг силжиш амплитудасига мое келади. Бу қиймат сейсмик стялар қайд қилган ёзувлар — сейсмограммалардан аникланади. А»ҳарфи билан белгиланган катталик К = lgЈ З. нинг қувватлилик синфи деб аталади. Mac, магнитудаси 5 га тенг (М =
5) бўлган 3. ўчоғидан 1012 Ж қувват ажралади, яъни К = 12. 3. кучини ифодалаш учун турли сейсмик шкалалар таклиф этилган. Улардан бири — 1917 й. да Халқаро сейсмик ассоциация томонидан қабул қилинган 12 балли Меркалли — Канкани — Зиберг шкаласи бўлиб, у хрзиргача бир қанча Европа мамлакатларида қўлланилади. Иккинчиси — АҚШ да Вуд ва Ньюманлар томонидан 1931 й. да Меркалли шкаласини бир оз мукаммаллаштирилган 12 балли ММ шкаласи қисобланади. Учинчиси — Россияда С. В. Медведев томонидан ишлаб чиқилган 12 балли шкаладир. 1964 й. Парижда ЮНЕСКО нинг сейсмология ва сейсмобардош қурилиш бўйича ўтказилган давлатлараро йиғилишида тавсия этилган МШК=1964 12балли шкала С. В. Медведев (Москва), В. Шпонхойер (Иена, Германия) ва В. Карниклар (Прага) томонидан тузилган. 3. кучини аниқлашнинг жуда кўп усуллари ва белгилари бор. Пекин З. нинг ер юзида намоён бўлиши балларда аниқланганлиги б-н З. нинг аник, қувватини баллар ифодаламайди. Шунинг учун Зилзиланинг ҳақиқий кучини кўрсатувчи ўлчам — магнитуда ҳисобланади. Магнитуда 1940й. лар бошларида америкалик тадқиқотчилар Ч. Рихтер ва Б. Гутенберглар т омонидан киритилган ва қуйидагича ифодаланади: М = gA, мкм + 1,32 lgX, км. Бу ерда: А — сейсмик тўлқин амплитудаси ёки мкм сурилиши, X — сейсмограф жойлашган ердан 3. эпицентригача бўлган масофа. Халқаро маълумотларда 3. кучи магнитуда орқали Рихтер шкаласиш берилади. Энг кучли Зилзиланинг магнитудаси 9 гача етиши мумкин. Зилзила қуввати (Е) Жоулда ўлчанади. 3. қуввати билан магнитудаси ўртасида боғланиш қуйидагича ифодаланади: gE — aM + В. Бу ерда: кучеиз Зилзилалар учун a = 1,8; В = 11; кучли Зилзилалар учун a = 1,5; В= 12. З. нинг ер юзида бир хил куч б-н намоён бўлган нуқталарини туташтирувчи чизиққа изосейста чизиғи, 3. кучининг ҳудудда тарқалишини кўрсатувчи изосейсталар тўпламига изосейсталар харитаси дейилади.
Ер қаъридаги тектоник, ҳаракатлар фаоллашган қисми ва унинг теварак атрофида физикавий ва кимёвий жараёнлар хам фаоллашади. Жумладан, тоғ жинсларининг зичлиги, электр ўтказувчанлиги, магнитик хоссалари, электромагнит тўлқинлар тарқатиш хусусияти, ер сатҳининг вертикал ва горизонтал ҳолати кабилар ўзгариши мумкин. Мазкур ҳудудларда мавжуд бўлган бурғи қудуқлари орқали олинаётган нефть, газ, сув миқцори кескин ўзгариши, ер ости сувларининг кимёвий таркиби, микроэлементлар, газлар миқдори ҳам ўзгаради. Ушбу санаб ўтилганлар 3. содир бўлиши арафасида кескин ва кўп миқдорда ўзгариб, Зилзиланинг даракчилари сифатида қаралиши мумкин. Улар Зилзилаларни олдиндан айтиб бериш муаммосини ҳал қилишда жуда муҳим аҳамиятга эга. Бу борада Ер шарининг сейсмик жиҳатдан фаол бўлган барча ҳудудларида кўп йиллик халқаро ва миллий дастурлар асосида тўхтовсиз изланишлар олиб борилаяпти.
1966 й. 26 апрелда Тошкентда юз берган Зилзиладан сўнг собиқ Иттифоқда биринчи бўлиб Ўзбекистон ФА таркибида 1966 й. окт. ойида Сейсмология институти ташкил қилинди. Интнинг асосий илмий йўналишларидан бири Зилзила ларнинг табиатини, у содир бўладиган муҳит хусусиятларини, Зилзила ларнинг даракчиларини ўрганиш ва уни башорат (прогноз) қилиш усулларининг назарий асосларини яратиш деб белгиланади. Зилзилани башорат қилиш борасида Ўзбекистонда муҳим натижаларга эришилди. Жумладан, кучли Зилзилаларни башорат қилиш бўйича ишончли ва истиқболли янги усуллар яратилди, уларнинг назарий ва амалий асослари ишлаб чиқилди. Бу усуллар мажмуини қўллаш асосида Ўзбекистон ҳудуди ва ёнатрофдаги ҳудудларда бўлиб ўтган бир неча кучли Зилзилаларни олдиндан айтишга муваффақ бўлинди. Mac, 1976 й. 17 майдаги Газли, 1978 й. 1 ноябрдаги Олай, 1984 й. 18 фев. даги Поп З. лари олдиндан айтилган.
Ер юзида рўй берган кучли зилзилалар жумласига Лиссабон (1755), Калифорния (1906), Ашхобод (1948), Чили (1960), Токио (1923), Хитой (1976), Спитак (Арманистон, 1988), Зайсан (Қозоғистон, 1990), Суусамир (Қирғизистон, 1922) лар ва Ўзбекистон қудудида эса — 838—839 й. ларда Фарғонада, 942 й. да Бухорода, 1208—1209 й. ларда Урганчда, 1490 й. да Самарқандда, 1494 й. да Наманганда, 1620 й. да Ахсикентда, 1902 й. да Андижонда, 1921 — 1922 й. ларда Бухоро ва Самарқанд яқинида, 1927 й. да Наманганда, 1868, 1924, 1938, 1966 й. ларда Тошкентда, 1976, 1984 й. ларда Газлида бўлган зилзилаларни киритиш мумкин.
Ад.:Абдуллабеков К. Н., Зилзиладан сақланиш мумкинми? Т., 1992; Каримов Ф. X., Землетрясение, М, 1993; Отабоев X., Зилзила Т., 1988.
Собитжон Мақсудов.