ЗИНА

ЗИНА, зинапоя — 1) бино ва иншоотларнинг юқорига чиқибпастга тушиладиган поғонали қисми. Вазифасига қараб 3 хили бўлади: асосий 3. — қаватларга чиқибтушилади; ёрдамчи 3. — ёнғин, сув тошқини, таъмирлаш ишлари вақтида керак бўлади; қўшимча 3. — ертўлага тушилади, чордоққа чиқилади. Зиналар бино ва иншоотларни безайдиган меъморлик элемента ҳам ҳисобланади. У истироҳат боғлари, очиқ майдонларга ҳам кўрк бериб туради. Ёдгорликлар пойига ҳам 3. қилинади. Зиналар ғиштдан, темирбетондан, тахтадан, металдан қилиниши мумкин. Ғиштин ва темирбетон З. лар сирти кошинлар ва мармар билан қопланади. Эскалатор З. лари двигатель ёрдамида ҳаракатланиб туради. Турар жой биноларида Зина ларнинг қиялиги муҳим аҳамиятга эга: 3. қанча ётиқроқ бўлса, шунча яхши, лекин унинг қиялиги 45° дан ошмаслиги лозим. Агар 3. билан чиқиладиган жой анча баланд бўлса 3. бир неча маршга (бўлакка) бўлиб қурилади. Ҳар бир маршда камида 3 та, купи билан 10 та зинапоя бўлиши керак. Зинапоя маршининг эни 90 см дан тор бўлмаслиги лозим. Оддий 3. қуришнинг иложи бўлмаган жойларда (мас, жой етарли бўлмаганда) винтсимон Зиналар қурилади. Кўпинча, бундай Зиналар металлдан ясалади. Винтсимон Зинанинг диаметри камида 2 м бўлиши керак. 3. банди (қўл ушлаб чиқиладиган тўсиқ) нинг бал. 1 м атрофида қилинади.

Loading...