ЗИРА

ЗИРА (Bunium persicum) — зирадошлар оиласига мансуб кўп йиллик хушбўй зиравор ўсимлик. Бўйи 40—60 см. Поясининг ярмидан юқориси шохланган. Илдизи тугунакли. Тупбарглари узун бандли, поядагилари бандсиз. Барги ипсимон бўлакларга бўлинган. Гуллари оқ, майда, ҳар бир соябончада 20—30 тадан. Июнда гуллайди, уруғи июлда пишади. Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё адирларида, тоғ ён бағирларида кўп ўсади. Уруғи майда, чўзиқ, қорамтиржигарранг, сирти тарамтарам, жуда хушбўй. Таркибида 2,753,0% эфир мойи бор. Ўрта Осиё халқлари гўшт тузлашда, қази ва б. овкатлар тайёрлашда кадимдан кенг фойдаланиб келади. Халқ табобатида меъда касалликларини даволашда, сийдик ҳайдовчи дори сифатида ишлатилади.