ЗИЙНАТ ТОШЛАРИ

ЗИЙНАТ ТОШЛАРИсанъат буюм лари (ваза, қутича, қадама нақш ва ш. к.) ва зебизийнатлар (узук, исирға, тўғноғич ва б.) тайёрланадиган рангли минерал ва тоғ жинслари. 3. т. физикмеханик хоссаларига қараб қаттиқ (5 ва ундан қаттиқроқ — минерал шкаласи бўйича, мас, нефрит, яшма, агат ва б.) ва юмшоқ (қаттиқлиги 4 ва ундан юмшоқроқ мас, малахит, мармар оникси, флюорит ва б.) бўлади. 3. т. қийматига кўра, 3 синфга бўлинади: биринчи синфга нефрит, ложувард, содалит, родонит, малахит, авантюрин ва б. ; иккинчига — лепидолит, серпентин, обсидиан, диатомит, флюорит, каҳрабо ва б. ; учинчига — тош тузи, гипс, мармар, ангидрит, порфирлар ва б. киради. Агат, каҳрабо ва баъзи бир бошка минералларнинг яхши турлари қимматбаҳо тошлар ҳисобланади. Зийнат тошлари конлари Ер куррасининг кўп жойларида бор. Ўзбекистонда Зийнат тошлари Самарқанд, Навоий вилоятларида (мармар), Зирабулоқ, Чатқол тоғлари, Кумушконда (мармар оникси), Қизилқум, Султон Увайсда (феруза), Қурама, Чатқол (халцедон, флюорит, агат) ва Писком тоғларида (аметистсафсар, малахит, тоғ биллури) топилган. Хорижда 3. т. нинг конлари РФ (Урал, Сибирь, Олтой ва б.), Украинада (Донбасс, Карпат тоғлари, Қрим ва б.), Қозоғистон, Африка, Жан. Америка, Австралия ва б. жойларда бор. 3. т. нинг куп турлари техниканинг турли соҳаларида ҳам ишлатилади.

Loading...