ЗИЁ

ЗИЁ (тахаллуси; асл исмшарифи Мирза Мухам мал Шариф Садр ибн Абдишукур) (1867—Бухоро—1932) — шоир, олим. Бухоро мадрасаларида таҳсил кўрган. Араб ва форс тили грамматикаси, мумтоз адабиёт, тарих фанларини, хаттотлик санъатини пухта эгаллаган. «Тазкор улашъор» («Шеърият хотираномаси», ЎзФАШИ, инв. №1304) тазкирасини тузган. Асар назмда ёзилган. Унда Аҳмад Дониш, Шамсуддин Маҳмуд Шоқин каби шоир ва олимларнинг ҳаёти, ижодига кенг ўрин берилган. Асар Ўрта Осиё, хусусан, 19а. 2ярми — 20а. бошларидаги Бухоро адабий муҳитини ўрганишда муҳим манба ҳисобланган. 3. «Тазкират ушшуарои мутақаддимин ва салатини маосирин ва бузургони мутаваррин» («Ўтмиш ва ҳозирги замон шоирлари, султонлари тазкираси»), «Шуарои мутааххирин ва фузалои маосирин» («Сўнгги давр шоирлари ва замондош фозиллар»), «Тазкират улҳукамо» («Ҳокимлар тазкираси»), «Наводири зиёия» («Зиё нодирликлари») каби адабиёт, тарих, геогр. га оид асарлар муаллифи.

Loading...