ЗИЁЕВ

ЗИЁЕВ Ҳамид (1923. 15. 6, Тошкент) тарихчи олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1989), тарих фанлари дри, проф. (1968), Тошкент педагогика интининг тарих фтини тугатган (1946). Ўзбекистон ФА Тарих ва археология инти илмий ходими (1950—63), янги тарих шўъбаси мудири (1964—65), илмий ишлар бўйича директор ўринбосари (1965—85). 1996 й. дан Ўзбекистон ФА Тарих интида етакчи илмий ходим. З. нинг илмий ишлари Урта Осиё, Россия ва Шаркий Туркистон тарихи, 14—20а. лардаги Узбекистон тарихини ўрганишга оид. 3. Туркистон мустамлака даври тарихи муаммолари билан боғлиқ тадқиқотлар олиб бормоқда. «Жасорат» медали билан мукофотланган (1994).

Ас: Туркистонда Россия тажовузи ва ҳукмронлигига қарши кураш (18—20а. бошлари), Т., 1998; Истиқлол маънавият негизи, Т., 1999; Тарих — ўтмиш ва келажак, Т., 2000; Ўзбекистон мустақиллиги учун курашларнинг тарихи, Т., 2001.

Loading...