ЗОДИАК

ЗОДИАК, зодиакал айлана (юн. zodiakos, zoon — ҳайвон) — Қуёшнинг йиллик кўринма ҳаракатида босиб ўтадиган йўли — эклиптикадаги 12 бурж: Ҳамал (Қўзи), Савр (Бузоқ), Жавзо (Эгизаклар), Саратон (Қисқичбақа), Асад (Арслон), Сунбула (Буғдойбоши), Мезон (Тарози), Ақраб (Чаён), Қавс (Ўқчи), Жадий (Тоғтака), Далв (Сув-чи) ва Ҳут (Балиқ) жойлашган айлана. «3.» атамаси жуда қадим замонлар-даёқ зодиакал юлдузларнинг кўпчилиги ҳайвонлар номлари билан аталишига боглик. Зодиакал юлдуз туркумлари орқали Қуёш системасининг ҳамда Ойнинг кўринма ҳаракат йўли ҳам ўтади. Қад. Юнонистонда зодиакал юлдуз туркумлари алоҳида гурухдарга ажратилиб, ҳар бири ўз белгисига эга эди (қ. Астрономик белгилар). Юлдуз туркумларининг белгилари билан баҳорги (Ҳамал) ва кузги (Мезон) тенг кунликлар, ёзги (Саратон) ва қишки (Жадий) Қуёш туриши нуқталари ҳам белгиланган. Прецессия натижасида бу нуқталар ўтган 2 минг йил давомида юқоридаги юлдуз туркумларидан силжиб кетган бўлса хам юнонлар берган номлар сақланиб қолган. Зодиакал юлдуз туркумларининг ҳаммаси Ўзбекистонда тўлиқ кўринади (қ. Буржлар).

Loading...