ЗОҲИДОВ

ЗОҲИДОВ Иброҳимжон (1936.15.9, Олтинкўл тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1997). Фар-гона пед. ин-тининг ўзбек тили ва адабиёти ф-тини тугатган (1960). 1957 й. дан Андижон вилоятининг Олтинкўл тума-нидаги 6-ўрта мактабда ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси. 3. ҳар бир дарсни пухта тайёргарлик билан кўргазмали қуроллар ва техника воситаларидан кенг фойдаланган ҳолда ўтади. Ўқувчилар билимини баҳолашда биринчилар қаторида тест ва рейтинг усулларини татбиқ этди. Унинг иш тажрибаси туман ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчилари семинарида юксак баҳоланиб, оммалаштиришга тавсия этилди.