ЗООГЕОГРАФИЯ, ҳайвонлар географияси — ҳайвонларнинг ҳоз. даврда ва ўтмишда Ер юзида тарқалиши, тақсимланишини ўрганадиган биогеография фанларидан бири. 3. ҳайвонлар тарқалиши ва тақсимланиши, улар таксономик ва экологик гурухларининг Ер юзида жойланишининг замонавий ва тарихий сабаблари ҳамда қонуниятларини тадқиқ қилади. 3. айни вақгда биол. ҳамда геогр. фанлари қаторига киради. Текшириш объектига кўра, 3. биол. нинг систематика, палеонтология, экология, ўсимликлар географияси ва б. фанлари, табиий геогр. нинг палеогеография, ландшафтшунослик, тарихий геол. фанлари ҳамда тарих, археология, этнография каби баъзи ижтимоий фанлар билан узвий боғланган. 3. га қизиқиш Ч. Дарвиннмнг «Турларнинг пайдо бўлиши» (1859) асари яратилганидан кейин кучайди. Дарвин асарининг 12 – ва 13-боблари организмларнинг Ер юзида тарқалишига бағишланган. 3. нинг ривожланишида инглиз табииётшуноси Ф. Склетеранинг ишлари (1858) диққатга сазовордир. У қушларнинг тарқалишини батафсил тадқиқ қилиш асосида Ер юзида тарихий тараққиёт давомида таркиби жиҳатидан бир-биридан фарқ қиладиган, ўз тарихига ва ўзига хос фаунистик комплексига эга бўлган ҳайвонларнинг ҳудудий комплекси шаклланганлигини кўрсатиб берди. Бундай комплекслар кейинроқ зоогеографик областлар деб аталадиган бўлди. 3. даги тарихий йўналишни инглиз олими А. Г. Уоллес бошлаб берган. Унинг «Ҳайвонларнинг географик тарқалиши» (1876) асари эволюцион Зоогеографияга асос солган асар ҳисобланади. Турли мамлакатларда ҳайвонларнинг тарқалишини ўрганиш соҳасидаги тадқиқотлар бундан бир неча юз йил илгари бошланган. Бу борада Европа ва Осиёнинг турли минтақаларига саёҳат қилган рус табииётшунослари С. П. Крашенинников, ака-ука И. Г. ва С. Г. Гмелинлар, П. С. Паллас ва И. И. Лепехиннинг хизматлари катта бўлди. 19-а. га келиб К. М. Бэр, А. Ф. Миддендорф, Э. А. Эверсман, Ю. И. Семашко, А. П. Семенов — Тянь-Шанский ва б. томо-нидан 3. га оид жуда кўп материаллар йиғилди ва умумлаштирилди. Сув фау-насини ўрганиш бўйича Л. С. Берг, Н. М. Дерюгин, Н. М. Книпович, Л. А. Зенкевич ва б. йирик тадқиқотлар олиб боришди.
Ҳоз. Туркистон ўлкаси ҳайвонларининг географик тарқалишини урганиш ишларини Н. А. Северцов бошлаб берган. Бу соҳада Д. Н. Кашкаровнинг хизматлари ҳам катта бўлди. Ўрта Осиё ҳудуди ҳайвонларини урганиш ва зоогеографик р-нлаштиришда М. А. Мензбир, Н. А. Зарудний, П. А. Кузнецов, А. П. Кузякин, С. А. Чернов, Т. 3. Зоҳидов, Р. Н. Мекленбурцев, О. Н. Богданов ва б. ҳам қатнашди.
Зоогеографиянинг асосий методларидан бири зоологик хариталарни тузиш, яъни гео-график харита орқали айрим турлар ва бутун бир фаунистик комплекснинг ареалини ва уларнинг географик муҳит билан алоқасини кўрсатиб беришдан иборат. Ареал энг асосий зоогеографик тушунча бўлиб, зоогеографик тадқиқотларнинг бош объекти ҳисобланади. Бирор мамлакат ёки физик-географик ҳудуд (орол, тоғ, чўл ёки сув экосис-темаси) фаунаси турларининг таркиби ва уларнинг тарқалишини; экологик жамоалар (биогеоценозлар)нинг таркиби, уларнинг Ер юзида тарқалиши қонуниятларини урганиш ҳам 3. нинг вазифасига киради. Замонавий 3. ривожланишининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат: а) айрим турлар ва таксонлар ареалини урганиш; улар ареали чегарасини ва таркибини, йўқолиб бораётган, ноёб ва хўжалик жиҳатдан қимматли турлар таркиби, улар сонининг ўзгариши сабаблари ва қонуниятларини аниқлаш; б) алоҳида майдонларда ҳайвонларнинг бирга яшовчи гурухларининг шаклланиши, уларнинг таркиби ва ҳаёт кечириши хусусиятларини ўрганиш; в) фаунистик комплексларнинг ҳудудий тақсимланиши, уларнинг шаклланиши йуллари динамикаси ва таркибининг ўзгариб туриши сабаблари, уларга инсон фаолияти таъсирини аниқлаш; г) табиат таркибий қисмларининг ҳайвонларнинг тарқалишига, айрим турлар ва фаунистик комплексларнинг мос-ланиш хусусиятига ёки аксинча ҳайвонларнинг ландшафтга таъсирини ўрганиш.
3. тур ҳосил бўлиши омиллари ва усулларини тушуниб олишда катта ахамиятга эга. Кўпчилик биологларнинг фикрича, популяцияларнинг ҳудудий алоҳидаланиши билан боғлиқ географик тур ҳосил бўлиши бу жараённи эволюцион нуқтаи назардан ҳал этишда муҳим аҳамиятга эга. 3. тадқиқотларидан тарихий геол. ва геог. ни ўрганишда фойдаланиш мумкин. 3. далиллари қитъалар ўртасида мавжуд бўлган геологик боғланишларни, Австралия, Антарктида ва Ер юзи океанлари тарихини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади. 3. овчилик ва мўйначиликда, ден-гизларда балиқ овлашни йўлга қўйишда амалий аҳамиятга эга. 3. маълумотлари қ. х. экинлари ва чорва моллари зараркунандаларини ўрганиш ва уларга қарши кураш тадбирларини ишлаб чиқишда, ҳайвонларни иқлимлаштириш ва табиатни муҳофаза қилиш билан боғлиқ бўлган масалаларни ҳал этишда катта аҳамиятга эга.
Ад.: Дарлингтон Ф., Современные проблемы зоогеографии, М., 1980. Кобышев Н. М., География животных с основами зоологии, М., 1988.