ЗОТ

ЗОТ (чорвачиликда) — келиб чиқиши (аждоди) маълум, биологик ва фойдали хусусиятлари бир хил ўхшашликда ҳамда авлодларига ўз белгиларини тўлиқ ўтказа оладиган, муайян табиий-иклим шароитида яратилган ҳайвонлар гуруҳи. 3. фақат инсон мехнати — изчил олиб бориладиган наслчилик ишлари билан яратилади ва Зотнинг тако-миллашиб боришида сунъий танлаш, турли табиий-иклим шароитлари, чор-ва маҳсулотларига бўлган эҳтиёжлар, ижтимоий-иқтисодий омиллар муҳим ўринда туради. Зотлар яратилиш услубига қараб ибтидоий (дастлабки), яъни жайдари (маҳаллий), оралиқ (ўткинчи) ва маданий (завод) З. ларига бўлинади. Ибтидоий Зотлар энг қад. ҳисобланади. Тарқалиш ҳудудининг чекланлиги, табиий яшаш шароитига яхши мослашганлиги, жуссасининг кичиклиги, фи-зиологик кеч етилувчанлиги, маҳсул-дорлигининг юқори бўлмаслиги бу Зот ларга хос хусусиятдир. Оралиқ Зотлар маҳаллий ва завод (маданий) Зотлар оралиғидаги ҳайвонлар гуруҳи бўлиб, улар ўзининг фойдали хўжалик ва муҳим белгиларини муқим сақлаб қола олмаган ва жамиятда товар айир-бошлаш даври ривожланиши билан маҳсулдорлик кўрсаткичларига қўйилган юқори талабларга жавоб бера олмаган. Завод Зот лари интенсив усулда хўжалик юритиш, ҳайвонларни яхши ас-раб, парваришлаш натижасида вужудга келтирилган, уларга мансуб ҳайвонлар йирик, тез етилувчан, сермаҳсул ва муайян мақсадларда фойдаланила-ди (мас, қорамолчиликда гўшт, сут йўналишидаги, йилқичиликда салт миниладиган, оғир юк тортадиган Зотлар).

Ҳоз. даврда жаҳонда қ. х. ҳайвонларининг 3800 дан ортиқ Зотлари, шу жум-ладан, қорамолларнинг 400 дан ортиқ, қўйларнинг 250 га, отларнинг 150 га яқин, асаларининг 400 дан кўп ва паррандаларнинг юзлаб Зотлари маълум.

Ўзбекистоннинг табиий иклим шароитида халқ селекцияси йўли билан қорамолнинг маҳаллий зебусимон, қўйларнинг қоракўл, жайдари, отларнинг қорабайир, парранда ва асаларининг маҳаллий Зотлари яратилган бўлса, селекционер олимлар ва чорвадорларнинг кўп йиллик изланишлари натижасида Сирдарё вилоятида қорамолнинг бушуев зоти, Наманган вилоятида эчкининг майин жун берувчи Зоти ва товукларнинг куланги (уришқоқ да-канг) Зоти, ипак қуртининг сермаҳсул Зотлари яратилди.

Қ. х. ҳайвонлари нусхаларини 3. деб тасдиқлаш учун маълум бир йўналиш бўйича шакллантирилган ҳайвонлар гуруҳи сон ва сифат кўрсаткичлари бўйича 3. андозаси ҳамда тасдиқланаётган ҳайвонлар селекция ютуғининг янгиликлиги, фаркланиш, ўхшашлик ва барқарорлик мезонларига мос келиши керак.

Ҳар бир 3. таркибида сифат томонидан ўзаро фарқланадиган турли гуруҳлари ва хиллари бўлади. 3. ичида ўзаро фарқланадиган гуруҳларнинг бўлиши Зотнинг биологик хусусиятлари, наел ва маҳсулдорлик сифатларини такомил-лаштиришда катта имконият яратади. 3. нинг таркибий тузилишини белги-ловчи хусусиятларидан бири, мас, қорамолчиликда буқалар тизими ва сигирлар оиласидир. Улар генеологик тизимларга, яъни қариндошлик гуруҳларга ажратилади. Биргина қоракўл 3. қўйларининг ичида ўнлаб хиллари ва юзлаб тизимлари мавжуд.

Мамлакатимиз чорвачилигида қорамолларнинг бушуев, қора-ола, қизил чўл, швиц, санта гертруда, қозоқи оқбош, абердин ангус Зотлари, қўйларнинг қоракўл, ҳисори, жайдари, Ўзбе-кистон гўшт ва ярим дағал жун берувчи, отларнинг маҳаллий ва қорабайир Зотлари, туяларнинг қозоқи, чўчқаларнинг йирик оқ чўчқа 3., паррандаларнинг ўнлаб Зотлари ва асаларининг ма-ҳаллий, карпат, итальян ва б. З. лари урчитилмоқда, олимлар томонидан янги 3. хиллари ва Зотларни такомиллаштириш борасида илмий ишлар олиб борилмоқца.

Ад.: Амиров А. Қ., Попова В. М., Авизов А. Г. Абдурашитов А. А. , Чорвачилик, Т., 1980; Носиров У. Н., Қорамолчилик, Т., 2001.

Изатулла Эшматов.

Loading...