ЗУЛФИЯ

ЗУЛФИЯ (тахаллуси; тўлиқ исмшарифи Зулфия Исроилова) (1915.1.3 — Тошкент — 1996.1.8) — шоира, журналист, таржимон, жамоат арбоби. Ўзбекистон халқ шоираси (1965). Меҳнат Қаҳрамони (1984). Шоир Ҳамид Олимжоннит рафиқаси. Хотин-қизлар пед. билим юртини тугатгач (1931—34), Ўзбекистон Фанлар қўмитаси қошидаги Тил ва адабиёт ин-ти аспирантурасига ўқишга кирган (1935). Сўнг Ёшлар ва ўсмирлар адабиёти нашриётида муҳаррир (1938—40), Ўзбекистон давлат нашриётида бўлим мудири (1941 — 50), «Ўзбекистон хотин-қизлари» (қ. «Саодат») жур. да бўлим мудири (1950—53), бош муҳаррир (1954—85) бўлиб ишлаган.

3. нинг илк шеъри 1931 й. да «Ишчи» газ. да босилган. Дастлаб 1932 й. «Ҳаёт варақалари» шеърлар тўплами нашр этилган. Шундан кейин унинг «Темирой» (1934), «Шеърлар», «Қизлар қўшиғи» (1939) шеърий китоблари эълон қилинтан. 3. шеърий ижодининг нурланиши «Уни Фарҳод дер эдилар» (1943), «Ҳижрон кунларида» (1944) ва «Ҳулкар» (1947) тўпламлари билан боглик. Айниқса, Ҳ. Олимжоннинг бевақт вафотидан кейин (1944) ёзилган, ру-ҳий силсилалар ва қалб изтироблари билан тўла шеърлар 3. ижодида жиддий ўзгаришлар содир бўлганидан дарак берди. 3. шахсий фожиаси тасвири орқали 2-жаҳон урушидан катта талафот ва йўқотишлар билан чиққан халқнинг дард ва аламларини ифодалади.

40-й. лар охирида эълон қилинган Совет давлатининг санъат ва адабиёт тўғрисидаги қарорлари ўзбек адабиё-тига ҳам катта зарар келтирди. 3. бад-бин кайфиятлар — пессимистик кечин-малар куйчиси сифатида таъна тошлари остида қолди. Шундан кейин у, бош-қа қаламкаш биродарлари сингари, «давр ғоялари» ни ифодаловчи шеърлар ёзишга ўтди. Лекин кўп ўтмай, ўзбек аёллари ҳаётини яхши билувчи шоира ва журналист сифатида дугоналари ҳақида шеър ва публицистик ма-қолалар ёзди, уларни ижтимоий фаолликка чақирди, инсоний ҳақ-ҳуқукларининг поймол бўлмаслиги учун курашди.

50-й. ларнинг 2-ярмида 3. Осиё ва Африка ёзувчиларининг тинчлик ва халқаро бирдамлик шиори остида ўтган ҳаракатида фаол қатнашиб, жаҳоннинг кўпгина мамлакатларида бўлди. Ҳиндистон, Миср, Япония ва қўшни республикаларга қилган сафари шоира ижодида чуқур из қолдирди. «Мушоира», «Ўғлим, сира бўлмайди уруш», «Қозоғистон ўланлари», «Мен чизолмаган сурат» сингари шеърлари 3. га шуҳрат келтирди. 3. шеърларида тасвир этилаётган ҳаёт кўлами кенгай-иб, унинг ижодига хорижий халқлар ҳаёти манзаралари ҳам кириб келди. 70-й. лардан бошлаб 3. ижодидаги мил-лий ҳаёт тасвирида янги ранглар ка-малаги пайдо бўлди, ҳаққонийлик ва ҳис-ҳаяжон кучайди. «Ўйлар» (1965) шеърий гулдастаси билан бошланган во-қеликни фалсафий идрок этиш тамойили «Висол» (1972), «Йиллар, йиллар…» (1975) шеърий китобларида да-вом этиб, 3. ижодида чинакам бадиий юксалиш даври бошланганини намой-иш этди. У яна достон жанрига қай-тиб, устоз Ойбекнинг сўнгги сафарига бағишланган «Қуёшли қалам» (1970) достонини яратди. Айни пайтда шоира болаларга багишланган тур-кум шеърлар ҳам ёзди («Лолақизғал-доқ», 1975).

3. ҳаётининг муҳим бир қисмини Ҳамид Олимжоннинг адабий меросини ўрганиш ва нашр этиш ишига бағишлади. Ана шу жараённинг узвий қисми сифатида у шоирнинг «Семурғ ёки Паризод ва Бунёд» достони асосида қўғирчоқ театри учун «Семурғ» пьесаси (С. Сомова билан ҳамкорликда) ҳамда «Зайнаб ва Омон» операси либ-реттосини ёзди.

А. С. Пушкин, М. Ю. Лермонтов. Н. А. Некрасов, М. Воқиф, Л. Украинка, М. Дилбозий, С. Капутикян, Э. Огнецвет, Мустай Карим, Амрита Притам, Е. Багряна ва б. нинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган.

3. асарлари кўплаб чет тилларда, шунингдек, қардош туркий халқлар тилларида нашр этилган. 3. халқаро Жаваҳарлал Неру (1968), «Нилуфар» (1971) мукофотлари ҳамда Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти (1970) лауреати. Шунингдек, у Болгариянинг «Кирилл ва Мефодий» (1972) орденига сазовор бўлган.

Ўзбекистон ҳукумати атоқли шоиранинг маданиятимиз тараққиётидаги катта хизматларини эътиборга олиб, Зулфия номидаги Давлат мукофотинц таъсис этди. Тошкентдаги кўчалардан бирига 3. номи берилган.

Ас: Танланган асарлар [3 жилдли], Т., 1985.

Ад.: Султонова М., Ижод саҳифалари, Т., 1975; Зулфия [библиография], Т., 1977; Султонова М., Зулфия, Т., 1985; Иброҳимов М., Қуёшли шеърият ижодкори, Т., 1986; Эҳтиром [нашрга тайёрлов-чилар: Раҳима Шомансурова, Раъно Раҳмо-нова], Т., 1995.

Наим Каримов.

Loading...